Савдодан фоиз сифатида берилган иш хаққи

Ассалому алайкум! Ҳаммангиздан Аллоҳ рози бўлсин! Мен чет давлатда хаво йўлларида (самолетда) пассажирларга хизмат кўрсатувчи (стюард) бўлиб ишлайман. Мен ишлайдиган хаво йўлларида самолетда бериладиган озиқ овқат ва бошка харид учун маҳсулотлар (дюти-фри махсулотлари) пулга сотилади. Озик овкат ва бошка махсулотларни етказиб берувчи корхоналар алохида корхона хисобланади ва улар хаво йўллари корхонамизга махсулотларни доимо етказиб беришади. Мен ойлик иш хаккимни (маошимни) хаво йўллари ширкатидан оламан. Лекин биз йўловчиларга хизмат курсатувчилар яхширок ишлашимиз ва самолетда кўпрок савдо килишимиз учун, озик овкат махсулотидан бўлган савдодан 3% ва бошка махсулотлардан (дюти-фри махсулотлари) бўлган савдодан 10% маблаг етказиб берувчи корхоналар томонидан хар сафарги парвоздан сунг бизга таксимлаб бўлиб берилади. Буни бизга етказиб берувчилар парвоз давомида сотилган махсулотлар учун иш хакки сифатида беради. Шу пулларни анчадан бери олиб келаман. Шу пулларни олишим менга халолми? Чунки бу пуллар етказиб берувчилар томонидан маош хисобида кунлик берилади ёки бу пулларни олишим жоиз эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Савдоси қилинаётган нарсалар шариатда сотилиши ман қилинган моллар бўлмаслиги шарти ила, мукофот сифатида берилса олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:05 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar