Ифторликни қисқа қилиш

Ассалому алайкум! 06. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрликда бўлурлар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Абу Довуд лафзида: «Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», дейилган. Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса: «Аллоҳ азза ва жалла: «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди» дейилган. @арабик уз. Ушбу ҳадисда ифторликни вақти кириши билан ифтор қилиш назарда тутиляптими ёки ифторликни қисқа қилишми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:11 | Савол-жавоблар | 152 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar