Балиқ халқум тозалайдими

Ассалому алайкум! Бизнинг уйдаги ёши катталар амал қиладиган, улар ҳам катталардан ўрганишган экан. Улар ҳар Рамазон ойидан аввал балиқ еб олишади ва "балиқ халқумни тозалайди, билиб билмай еб қўйган ҳаромлар бўлса балиқ ювади" дейишади. Шу гапга сал ишонқирамай турибман. Шунга сизлардан сўраб аниқ жавобини билиб, кейин уйдагиларга айтмоқчиман. Олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буни динга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:14 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar