Ўзини жонига қасд қилиш

Ассалому алайкум! Бундан 3 йил олдин отам оламдан ўтганла. Ўша куни Адам хар доимгидек маст бўп кегандила. Ман ойими тиш дўхтирга об кетган эдим, уйга кесак хар доимгидек жанжал азгина ўтирганамиздан кейин ман ойимга синглимни олиб юринг аммамикига мазез йўқ ўшатта ётиб қоласиз, эртага келамиз деганидим. Хичнима қимиди деб ва мажбурлаб олиб кеткан эдим. Кетвотганимизда Адам рахматлик ўзимни осаман бугун дегандила. Ман ахамият бермагандм, чунки олдинхам шунақа дердила. Ойимни кўнгллари сезиб бомдодда туриб аденг ростан шунақа қилсая деганларида йўғе ойижон дегандим. Эрталаб борсак эшик тақиллатдик хич ким очмади, жудаям қаттиқ ухлавотила деб ўйлаб кейин мен 1-этажда турардик эшшак топиб аммалаб ойнадан қараб чиқдим. Охирги қараганимда Адам ўзларини ошхона эшикига осиб қўйибдила. Шунча йилдан бери ўзимни қийнийман. Ман олиб кетмананимда шунақа бўмасди деб. Нима қилсам отами розилигини ололиман ва ўзимни виждон азобидан чиқара оламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энди эзилишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Аксинча ғайрат билан кўпроқ савобли ишлар қилиб, савобини бағишлаб туринг. Шундан фойда. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 11:40 | Савол-жавоблар | 152 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar