Қайси вақт бўйича рўза тутилади

Ассалому алайкум! Юк машинаси ҳайдовчисиман. Рамазон ойида ҳам доимий рулда юраман. Мен давлатлараро қатнайман ва давлатларда тонг отиши ва ботиши фарқ қилади. Бунда масалан саҳарликни Москва вақти билан қилсаму, ифтор вақти Қозоғистонда бўлсам ва (ёки) аксинча, мен қайси вақт бўйича оғиз очишим керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қайси минтақада бўлсангиз ўша ернинг тақвими билан саҳарлик қиласиз. Ифтор вақтида қаерда бўлсангиз ўша жойнинг вақти билан ифтор қиласиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:16 | Савол-жавоблар | 153 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar