Фидяга ҳақдорлар

Ассалому алайкум! Фидяни бирга яшайдиган оила аъзосига берса буўладими? Масалан: буви, ота-онасининг даромади яхши бўлмаган набирасига берса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Савол: Рўзанинг фидяси кимларга берилади?
Жавоб: Мискинларга, фақирларга, бева-бечораларга, ночорларга, закотга қодир бўлмаганларга берилади. Орасида туғишганлик ва эр-хотинлик алоқаси борларга, яъни ўзининг фарзандларига, фарзандининг фарзандларига, отасига, эрига, хотинига, бойларга, закотга қодир бўлганларга, закот бериш мумкин бўлмаганларга берилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:16 | Савол-жавоблар | 143 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar