Рўза мажбурий холда бузилса

Ассалому алайкум! 3 кун олдин тишимни олдирган эдим. Тиш қўйдириш мақсадида борсам “тишнинг ўрни битмаган 3 кундан кейин қўямиз” деяпти. Агар тишимга укол қилиб тиш қўйдирсам тутган рўзам бузиладими? Агар бузилса қазосини тутиб беришим лозимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уламолар тиш милкига қилинган укол билан рўза очилмайди деганлар. Тиш қўйдириш жараёнида томоқдан рўзани очадиган нарса, яъни қон, дори, сув кабилар ўтиб кетмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:16 | Савол-жавоблар | 133 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar