Ғуслдан аввалги тахорат
Ассалому алайкум! Динимиздан озми-купми илмим бор. Аммо якинда танишимнинг гапи мени ўйлантириб қўйди. Яъни у: - мен ғуслдан аввал тахорат оламан. Ғусл шу тартибда қилинади деди. Мени эса тахорат шарт эмас ахир ғуслда баданниг барча жойига сув тегадику деган фикр билдирдим. Ғусл қилишдан аввал тахорат олиш шартми? Агар олиш шарт бўлса илтимос бунга бир оз тушунча хам берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғуслдан олдин таҳорат қилиш суннат. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا اغْتَسَلَ مِنَ الْجَنَابَةِ يَبْدَأُ فَيَغْسِلُ يَدَيْهِ، ثُمَّ يُفْرِغُ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ فَيَغْسِلُ فَرْجَهُ، ثُمَّ يَتَوَضَّأُ وُضُوءَهُ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ يَأْخُذُ الْمَاءَ فَيُدْخِلُ أَصَابِعَهُ فِي أُصُولِ الشَّعَرِ حَتَّى إِذَا رَأَى أَنْ قَدِ اسْتَبْرَأَ حَفَنَ عَلَى رَأْسِهِ ثَلَاثَ حَفَنَاتٍ، ثُمَّ أَفَاضَ عَلَى سَائِرِ جَسَدِهِ، ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фарж¬ларини ювар эдилар. Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи, сув яхши етганига ишонганларидан кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган таналарига сув қуяр, сўнгра оёқларини ювар эдилар».
Иккала ҳадисни бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Оиша онамизнинг бу ҳадислари Маймуна онамизнинг юқоридаги ҳадисларини таъкидлаб, унда зикр қилинмай қолган баъзи нарсаларни баён қилиб келмоқда.
1. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар».
Бу маъно биринчи ҳадисда ҳам келган. Уламоларимиз олдин икки қўлни ювиб олишни суннат деганлар.
2. «Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар».
Бу маъно ҳам олдинги ҳадисда келган, лекин ўнг қўл билан чап қўлга сув қуйиб олиш айтилмаган. Аммо айтилмаса ҳам шундай тушуниш бор. Чунки бошқача бўлиши мумкин эмас. Нопок жойларни ушлаш учун ажратилган чап қўлни тўғридан-тўғри тоза сувли идишга солинмайди.
3. «Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар».
Бошқа нарсани тушуниш керак эмас. Араб тилида қўл ювишни ҳам таҳорат қилди, де-йилаверади. Шунинг учун бу ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат қилганларини бошқача тушуниш керак эмас. Бу ерда айнан намозга қилинадиган таҳорат зикр қилинган.
Уламолар «Ғуслдан олдин таҳорат қилиб олиш суннат», деганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 12:40 | Савол-жавоблар | 154 | Таҳорат