Опанинг никоҳи

Ассалому алайкум! Ёшим 23 да. Шу йили намоз ўқиб, шариат ҳукмларини ўрганяпман. 18 ёшда эдим. Опам бетоб бўлган эдилар, шунга белларига мазь суртгандим. Лекин ўшанда мазьни суртаётганимда шаҳват бор эди. 1. Агар шаҳват билан она, опа ва сингилга тегинса никоҳи абадий ҳаром бўлар экан. Шу гап ростми? 2. Мен бу нарсаларни билмаган эдим, билганимда қилмас эдим. Нима қилсам бўлади? 3. Агар никоҳ абадий ҳаром бўлса, опам қайта никоҳдан ўтишлари керакми? 4. Бу нарсаларни оила аъзоларимга, хусусан опамга қандай айтишни билмайман. Чунки уйдагиларим сал Исломдан узоқда. Нима қилсам бўлади? 5. Шу гапларни айтсам опамнинг оиласи бузилса ким айбдор бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Рост.
2). Опангизни поччангиз билан никоҳи бузилмайди.  Сиз тавба қилинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:20 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar