Қай бирини танлай?

Ассалому алайкум! Динни Шайх раҳимаҳуллоҳнинг ёзган китоблари орқали ва шу канал орқали ўрганиб бормоқдаман Аллоҳ рози бўлсин! Ота-онам мендан шубҳада, қандайдир ташкилотларга аъзо ёки қанақадур бола билан гаплашади, уни чизган чизиғидан чиқмаяпти деб ўйлашмоқда. Шу пайтгача кўп мартта динни асл моҳиятини тушунтиришга урундим ҳамда ҳар намозимда сўрайман Аллоҳ уларга ҳидоят беришини. Ота-онам тиббиёт институтига киришимни хоҳлашади, у ерда рўмол ўрашга рухсат йўқлиги сабабли, Ҳадичаи Куброга кирмоқчиман. Оиламизга диний билим етишмаганлиги учун динни ўрганмоқчиман. Истиҳора ҳам қилдим Хадичаи Куброга йўл кўрсатяпти. Лекин ота-онам қарши. Мен нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Истихора қилишда давом этинг. Сиздек диндор докторлар жамиятимизга нақадар зарурлигини ҳам унутманг. Агар врачликка лаёқатингиз бўлса, ўқинг. Бундан бу ёғига рўмолни ҳам йўлини қилса бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:22 | Савол-жавоблар | 156 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar