Сурункали гастритда рўза тутиш мумкунми?

Ассалому алайкум! Ёшим 35 да. Сурункали гастритим бор. Даволанганман. Лекин барибир кўп муддат оч қолсам ошқозоним безовта қилиб, ачишади. Руза тутаман, лекин ошқозоним ачишади ва дарров ётиб оламан. Ётиб олсам оғриғи ўтиб кетади. Туриб юрсам бироз муддатдан кейин яна оғриқ бошланади. Рўза тутиб, куни билан ётишим жоизми, ёки рўза тутишим тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Рўза тутиб куни билан ётишингизда шаръан монеълик йўқ. Намозларни қолдирмаслик шарти билан. Сиз тезроқ даволанинг. Мутахассис дўхтирлар билан маслаҳат қилинг. Рўза тутиб кўринг, агар тутолмайдиган бўлсангиз, бошқа қисқа кунларда тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:25 | Савол-жавоблар | 145 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar