Диплом ишларини пулга ёзиш

Ассалому алайкум! Хозирги кунда кўплаб олий ўқув юртларининг баъзи талабалари конспект, курс иши, диплом ишлари ва бошқа амалий вазифаларни ўзлари ёзиш ўрнига бошқа бир ўқувчиларга бериб пулга қилиб беришни сўрашади. Шу каби вазифаларни уларнинг ўрнига бажариб бериб, эвазига пул олса ҳаром бўлмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда килсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Оддий мисол жарроҳликка ўқиётган талаба шу каби ишлар билан ўқишни тугатган бўлса ва бирорта инсонни илмсизлик туфайли ўлимига сабаб бўлса ўша ўрнига ёзиб берган ҳам гуноҳига шерик бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:24 | Савол-жавоблар | 184 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar