Гийбат

Ассалому алайкум! عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар». Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам! Шу ҳадиси шарифдаги "Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ." деганларида Расулуллох с.а.в нимани назарда тутганлар? Баъзида яҳудийларни ёмонликларини гапирсак, баъзилар кофирни ғийбат қилиш мусулмонни ғийбат қилишдан оғир. Мусулмон қиёматда савобини сўраса, кофир иймонингни сўрайди дейишади. Мен уларга иймон сўралмайди. Иймон бошқа нарса. Ахир бу дунёда Аллоҳга иймон келтирмаган кофирга қиёмат куни мусулмонни иймони олиб берилмайди деб жавоб бердим. Гапим тўғрими ёки адашдимми? Аслида кофирни гапириш ғийбатми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бану Исроилда бўлган воқеалар бор. Ҳадисдан ўша воқеаларни гапириш назарда тутилган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:26 | Савол-жавоблар | 155 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar