Суд никоҳни бекор қилоладими

Ассалому алайкум! Бир аёлнинг эри Россиядан келмай бир ярим йилдан буён оиласига пул ва моддий кўмак ҳам бермай келяпти. Аёл гуноҳи кабира қилишдан қўрқиб бошқага тегмоқчи. Эридан талоғини сўраса эри талоқ бермаяпти. Бир домла эри талоқ бермаса никоҳ бузилмайди дедилар. Агар суд ажраштирса эри билан ажрашган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Талоқ сўзи ёки талоққа далолат қилувчи сўзлардан эрнинг ўзи айтмагунича талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:27 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar