Рўзада оғизга освежитель сепиш

Ассалому алайкум! Рамазон ойида ва умуман қазо рўзаларни тутгандаям рўзадор инсон оғзига махсус освежитель сепиб кейин уни ютмай туфлаб юборса рўза очилмайдими? Доимиймас одамлар билан яқин туриб мулоқот қилганда, албатта хидни кетказиш учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатда овқатни татиб кўриш жоиз, лекин томоғидан ютиб юбориш жоиз эмас дейилган. Сиз айтган нарсани сепилганда томоқдан ўтиб кетиш кўпроқ бўлади. Унда рўза очилиб кетади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:28 | Савол-жавоблар | 141 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar