Ўқиш ёки давлат ишида намоз ўқиш

Ассаламу алайкум! Устозлар мен 19 ёшдаман, Аллоҳ Таоло фарз қилган намозларни бошлаганман, ИИВ Академиясига ўқишга кирмоқчиман, ҳозир имтиҳон ҳаракатларидаман. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим давлат ишида(ўқишида) намоз ўқишлигим учун шароит бўладимикан деган фикр ҳаёлимга келди, шунинг учун сизларга шу аснода менга тўғри йўл кўрсатишингизни сўраб юзландим. Бу борада динимиз нима дейди? Шу ўринда бир дўстим ҳам Миллий гвардияга ўқишга кираётган эди у ҳам бир масжиддаги домладан шу мавзудаги саволларни сўраган эди. У домла дўстимга-"Дилингизда бўлса..., бўлди" деб айтибди. Домлани фикри менда шубҳа уйғотди. Бира тўла шу мавзуга ҳам ойдинлик киритиб ўсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бандалари орасидан Ўзи Қуръонда зикр қилган Асҳобул Каҳф каби кишиларни бўлишини хоҳлайди. Ундай инсон бўлиши учун табийки тазъйиқ ҳам бўлиши керак. Шундай ҳолатда ҳам Аллоҳнинг фарзларини тўлиқ адо этувчилар учун гарчи эндиликда Қуръонда зикр қилишнинг имкони бўлмасада(чунки ваҳий тўхтаган) уларнинг даражасини топиш эшиклари қиёматгача очиқдир. Домланинг “Дилингизда бўлса бўлди” дейиши нотўғри. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:28 | Савол-жавоблар | 144 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar