Дўзах абадийми

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда дунёда жуда ҳам кўп динлар мавжуд. Шуларнинг орасида Аллоҳга ишонувчи ва крестга ишонувчилар мавжуд. Шу биродарларимизни уйларида ёки даврада ўтириб суҳбатлашиб қолганимизда, ушбу савол менга тинчлик бермайди. Дўзах абадийми? Агар абадий бўлса кайси сурада ва оятда бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Оятлардаги “Холидийна фиҳаа” деб ёзилган жойлари уларни абадий эканлигига далолат қилади. Дўзах ва жаннатнинг абадий деб эътиқод қилиш иймоннинг тақозо қилган нарсаларидандир. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:30 | Савол-жавоблар | 170 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar