Эмизикли аёлнинг қазо рўзаси

Ассалому алайкум! Ўтган йилги рамазон ойида ҳомиладорлигим ва сўнгги кунларида фарзандли бўлиб, рўза тута олмадим. Қазо рўза қилиб тутмоқчи эдим. Аммо эмизикли бўлганим учун бироз қийин бўляпти. Турмуш ўртоғим фидя берамиз деяптилар. Шу кунлар учун фидя берсак бўладими? Ёки қарзини тутиб беришим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Қазосини тутиб берасиз. Фидя бериш тутишга имконияти, ҳамда тузалишга умиди бўлмаган касалларга ва кексаларга бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:32 | Савол-жавоблар | 165 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar