Таҳоратга доир баъзи саволлар

Ассалому алайкум! 1. Кўзга томизиладиган томчи дори таҳоратни бузмайдими? 2. Ярани перевязка қилганда тиббиёт спирти билан артиб, мазь суртиб боғлайман. Бу таҳоратни бузмайдими? 3. Қулоқни бармоқ ёки бирор буюм билан тозалаганда таҳорат бузилмайдими? Юқоридаги ҳолатлар бўлганда намозимни қайта таҳорат олиб ўқияпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Бузмайди.
2). Ярадан қон ёки йиринг чиқса бузилади.
3). Бузилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:38 | Савол-жавоблар | 173 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar