Талоқ мавзуси

Ассалому алайкум! Эрим бундан 3 ой олдин 3 талоқ деб аудио жўнатди. Бир масжидга бориб сўрасам “сизга талоқ тушган” деб айтишди. Мана 3 ой бўлдики хабар олмайди. Ўртада фарзандим бор. Ўша кундан бери инсоф сўраб оилам тикланишини сўраб дуо қиламан. Эримдан нолиш бўлмасину Аллоҳ кечирсин, лекин у турмишимиз давомида жуда кўп хиёнат, зино қилди. Шунинг учун ота-онам “Аллоҳдан қўрқмаган инсонни кутма. Аллоҳ сендан уни айиргани рост бўлсин” деб койишади, лекин битта фарзандим бор. Бунданам муҳими эримни яхши кўраман. Уни қайтиб келишини сўраб дуо қилсам номаҳрамни сўраётган бўлиб, гуноҳ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уч талоқ тушганидан кейин бирга яшашингиз ҳалол бўлмайди. Чунки талоқ учтагача рухсат берилган, эрингиз уччаласини ҳам қўйибди. Ўша сўзни айтганига уч ҳайз ўтган бўлган бўлса иддангиз ҳам чиқибди, сиз бошқа турмуш қуришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:41 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar