Намоз китоби 5 жуз

Ассалому алайкум! “Зикр аҳли” Намоз 5 жузи китобининг 284-бетида 14. Фотиҳадан сўнг ўқиладиган сура бомдод ва пешинда тиволи муфассал, аср ва хуфтонда авсати муфассал, шомда қисордан бўлиши. Бунга изоҳ берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳужуротдан Буружгача тиволи муфассалдир. Ундан «Лам якун»гача авсати муфассалдир. Ундан Қуръоннинг охиригача қисори муфассалдир. ("Кифоя" китобидан).
Муфассал деб, “Биссмиллаҳир Роҳмаанир Роҳийм” билан ораларини кўп-кўп ажратилган сураларга айтилади. Тивол деб узун суралар, авсат ўртача суралар, қисор эса кичкина сураларга айтилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:47 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar