Жума намози хақида

Ассалому алайкум! 33 ёшдаман. Кўп гуноҳ ишлар қилдим, ичкиликка берилдим. Дадам билан онам намозларида тинмай дуо қилиб мени Аллоҳ ҳидоятга бошлашини сўрашарди. Алҳамдулиллаҳ дуолари ижобат бўлди. Намоз ўқишни бошладим. Ёмон одатларни тарк этдим. Жума намозига ғусл қилиб эрта бораман. Ҳар қанча уринмай биринчи борган бўлмаяпман. Қанча эрта борсам ҳам одам бор бўлади. Мен туя қурбонлик қилган савобига эришишга уриняпман. Демак одам узилмаса у савобга эришолмайманми? 2) Баъзан фарз ёки суннат намозда ниятни алмаштириб қўяман. Намоз ичида ҳаёлимга келиб қолади. Намозни бошқа ўқийманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Гап одам бор-йўқлигида эмас. Эрта борилса бўлди. Масжид тўла одам эрта борса барчасига ўша савоб берилаверади.
2). Қулоқ қоқишдан аввал ниятингизни тайин қилиб олишингиз шарт. Акс ҳолда қайта ўқишингизга тўғри келади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:47 | Савол-жавоблар | 152 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar