Касбим
Ассалому алайкум! Мен санъат коллежини ғижжак мутахассислиги бўйича битирганман ва шу соҳам бўйича тўйларга, хизматларга чиқар эдим. Мана 1 йилча бўлиб қолди алҳамдулиллаҳ намоз ўқишни бошладим ва тўйларга чиқмай қўйдим. Деярли барча тўйларда ароқ тортилади ва номаҳрамлар ҳам бўлади, тўйга борганимда намозларим қазо бўлиб бошлаганди. Шунинг учун тўйларга бормай қўйдим. Лекин ота-онам нимага бормайсан? Аллоҳ берган касбингни ва ризқингни қирқаябсан дейишябди. Мен ўйланиб қолдим. “Аллоҳ берган касбни қилмай гуноҳкор бўлиб қолмадиммикан!” деб. Ҳозирда болалар мусиқа мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Айтингчи мен тўғри қилаябманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ризқ барчаси Аллоҳдандир ва бу ҳақ. Ўша ризқ иккига бўлинади. Ҳалол ва ҳаром ризқ. Ким қайси томондан талаб қилса ўша икки ризқи унга етиб бораверади. Ҳалол касб қилганлар ҳалол ризққа, ҳаром касб қилганлар ҳаром ризққа етишаверади. Чунки бир умр фоҳишалик қилиб ёки вино заводидан вино сотиб ризқини топганлар ҳам кўп. Бу дегани Аллоҳ бермаяпти дегани эмас, Аллоҳ бермоқда, лекин норози бўлиб бераётган бўлади. Сиз ҳалолдан касб қилинг. Тўғри қилгансиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:47 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар