Ёши ўтган қариялар таҳорати
Ассалому алайкум! Аниқки қариликда ички органларимиз хам ўзига яраша бўлиб қолади. Қорин дам бўлиб, тез-тез ел чиқиши кўп кузатилади. Тахорат олиб номозни бошлагандан енгилгина ел чиққанидан тахорат бузилади ва яна тахорат олиб қайтадан номозни ўқишни бошлаш керак. Аниқки 80 ёшлар атрофидаги қарияларимиз учун тахорат олишга югуриб юриш осон эмас. Шу масалада бирон бир маълумот кутиб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шунинг учун ёшликдан илмини ўрганиш, қариликка тайёргарликни, кўникмаларини хосил қилиб бориш керак. Таҳорат кетса югуриб бориш шарт эмас, фарзандлардан бирортаси озгина сув олиб келиб, ўтирган ўрнида таҳорат қилдириб қўйиши ҳам мумкин. Ел чиққанда мустаҳаб қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 18:56 | Савол-жавоблар | 137 | Таҳорат