Асабийлик

Ассалому алайкум! Ёшим 24 да. Жуда асабий ва жиззакиман. Баъзи бир ҳолларди ўзимни бошқара олмай жаҳл отига миниб нима қилганимни билмай ҳам қоламан. Кўп бора ёмон оқибатларга ҳам олиб келган, лекин ўзимни тиёлмай қоламан. Ишлаб ўқийман. Баъзида жуда кам ухлайман. Ўзимни бошқалардан устун қўйвораман ва бошқа тенгдошларимга паст назарда қарайман. Ўзимни ҳусни хулқли қилишим учун нималар қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсоннинг жаҳлини тез чиқиши кўпроқ мутакаббирликдан бўлади. Бу нарса ўта хатарлидир, чунки ҳадисда “Қалбида заррача кибри бор инсон жаннатга кирмайди” дейилган. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ "Руҳий тарбия" китобини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:48 | Савол-жавоблар | 151 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar