Талоқ тушганмикин

Ассалому алайкум! Оилалиман. Ўғлим ҳам бор. Эрим билан кўп жанжаллашиб қоламиз. Жанжалимизга сабаб кўпинча маишат туфайли бўлади. Эрим ичади, сауналада қизлар билан кўп юради. Эрим билан уришиб “кетаман уйимга талоғимни беринг” десам “хўп кетавер”, дердилар. Кейин “шу уйдан чиқсанг талоқ тушсин” дердилар. Орадан 1 ойча ўтиб уйдан ҳайдашгани учун ота уйимга кетдим. Бунда талоқ тушган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар айтганингиздек бўлса, бир неча бор талоқ тушган бўлади. Буни жонли мажлисда ҳал қилиб олинглар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:49 | Савол-жавоблар | 138 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar