Туш кўриш хақида
Ассалому алайкум! 1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб қолганларида ёронлари ҳузурларига келиб: «Сиз бизга яхши ишлардан хабар берар эдингиз, энди эса, Аллоҳ ўзи асрасин, ажал келиб қолса, бизга ким хабар беради, дин ишида ва чоралар борасида қаердан хабар топамиз?», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вафотимдан сўнг ваҳий келиши тўхтайди, аммо башорат тўхтамайди», дедилар. «Башорат нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Башорат) яхши одамнинг туш кўриши ёки у ҳақида бошқа одамнинг туш кўриши», дедилар. Бу ҳадис саҳиҳми? 2. Мен тушимда 2-3 мартадан буён қабр ковлайман. Аслида ҳаётда бу ишни қилганман, лекин тушимдаги бу ишимни таъбирини била олмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Саҳиҳ.
2). Биз туш таъбирини билмаймиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:50 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳадислар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Саҳиҳ.
2). Биз туш таъбирини билмаймиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:50 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳадислар