Кечдим дегандан кейин пулни берса

Ассалому алайкум! 1. Мен Аллоҳни яратган бандаси бошқа бир бандасига жахл устида ёки бирон бир сабаб ила “шу пулни кечдим, сен тўйгин”, деб кечиши; 2. Бошка бир инсонга “сеними ҳиммат қилиш. Аллоҳ розилиги учун деб ҳадя қилиш; Шу икки нарсани назарда тутиб Яратганга “Роббим мен банданг бўлиб туриб шу ишни қилдим Ўзинг гувоҳсан. Менга қандай мукофотинг бор” деб умид қилиш ва қачон қайтишини кутиш тўғрими? Чунки менда жуда кўп тасодифлар бўлади. Бир жойда берсам иккинчи жойда Аллоҳ етказади. Бу мусобақага ўхшаб қоляпти. Умуман фарзанд отасига эркалангандек, банда яратганга пинҳона эркаланса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кечганидан кейин, талаб қилмайди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қийинчиликка дуч келсалар намозга шошилар эдилар. Бирорта неъмат етса саждага шошилар эдилар. Бир муборак ҳадисда  ابن عمر رضي الله عنهما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدَّثَهُمْ أَنَّ عَبْدًا مِنْ عِبَادِ اللَّهِ قَالَ : يَا رَبِّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا يَنْبَغِي لِجَلالِ وَجْهِكَ وَلِعَظِيمِ سُلْطَانِكَ ، فَعَضَّلَتْ بِالْمَلَكَيْنِ فَلَمْ يَدْرِيَا كَيْفَ يَكْتُبَانِهَا ، فَصَعِدَا إِلَى السَّمَاءِ وَقَالا : يَا رَبَّنَا إِنَّ عَبْدَكَ قَدْ قَالَ مَقَالَةً لا نَدْرِي كَيْفَ نَكْتُبُهَا . قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ - وَهُوَ أَعْلَمُ بِمَا قَالَ عَبْدُهُ - : مَاذَا قَالَ عَبْدِي ؟ قَالا : يَا رَبِّ إِنَّهُ قَالَ : يَا رَبِّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا يَنْبَغِي لِجَلالِ وَجْهِكَ وَعَظِيمِ سُلْطَانِكَ . فَقَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ لَهُمَا : اكْتُبَاهَا كَمَا قَالَ عَبْدِي حَتَّى يَلْقَانِي فَأَجْزِيَهُ بِهَا رواه ابن ماجه  Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ҳадис сўзлаб: “Аллоҳнинг бандаларидан бир банда “Я робби лакалҳамду камаа янбағии лижалаали важҳика валиазими султоник” деди. Бу калима икки фариштага оғирлик қилиб уни қандай ёзишни билмай қолишди. Самога кўтарилиб : “Эй роббимиз банданг бир гапни айтди, биз уни қандай ёзишни билмаяпмиз” дейишди. Аллоҳ азза ва жалла – Ўзи бандаси нима деганидан яхши хабардор бўлсада, - “Бандам нима деди” деди. Улар :  “Я робби лакалҳамду камаа янбағии лижалаали важҳика валиазими султоник деди” дейишди. Аллоҳ азза ва жалла у иккисига : “Бандам менга йўлиқиб, мукофотини бергунимча қандай айтган бўлса шундайлигича ёзиб қўяверинглар” деди”. Ибн Можа ривояти. 
Маъноси: Эй роббим, Сенга зотингни жалолига, салтанатингни улуғлигига лойиқ ҳамдлар бўлсин.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда қандай эҳсон қилувчилар У зотга маъқул эканлигини баён қилиб :  إِنَّمَا نُطْعِمُكُمْ لِوَجْهِ اللَّهِ لَا نُرِيدُ مِنكُمْ جَزَاءً وَلَا شُكُورًا۝ 9. «Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Ва сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламаймиз.
Демак, чин мўмин иккинчи бир биродарига яхшилик ёки ёрдам қилганида фийсабилиллаҳ, яъни Аллоҳ йўлида қилмоғи лозим экан. Қилган яхшилиги эвазига бандасидан тама талаб қилиш Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ва ул бандани мунофиққа айлантирадиган амаллардандир. (“Инсон” сураси).
Қандай инсонлар абадий хор бўлмаслигини эса қуйидаги ҳадисда баён қилинган. قَالَتْ خَدِيجَةُ: كَلَّا أَبْشِرْ، ‏فَوَاللهِ لَا يُخْزِيكَ اللهُ أَبَدًا، فَوَاللهِ إِنَّكَ لَتَصِلُ الرَّحِمَ، وَتَصْدُقُ الْحَدِيثَ، وَتَحْمِلُ الْكَلَّ، وَتَكْسِبُ ‏الْمَعْدُومَ، وَتَقْرِي الضَّيْفَ، وَتُعِينُ عَلَى نَوَائِبِ الْحَقِّ  Хадижа шундай деди: «Йўқ, хушнуд бўлинг! Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни асло шарманда қилмайди. Аллоҳга қасамки, сиз силаи раҳм қиласиз, рост сўзлайсиз, оғирни енгил қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга меҳмоннавозлик кўрсатасиз, ҳақ йўлда бошга тушган кулфатларда ёрдам берасиз». Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:53 | Савол-жавоблар | 155 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar