Шундай бағишлаш мумкинми?
Ассалому алайкум Устозлар! Аллоҳ илмларингизни бунданда зиёда қилсин. Саволим: 1. Биз оиламиз билан ҳар куни шом намозидан кейин Воқеа ва Мулк сураларини аудиосини қўйиб ўзимиз китобдан ушбу сураларни ўқиб ўтирамиз. Чунки арабча ўқишни ва тажвид илмларини ҳали тўла ўрганмаганмиз. Шундай қилсак ҳадисларда келган савобларга эришамизми? 2. Ушбу сураларни ўқиб бўлгандан сўнг онам дуоларида ушбу сураларни савобини "Аллоҳ ўзингга бағишладик, пайғамбарларга, ўтган барча мўъминларга бағишладик" деб дуо қиладилар. Ўқилган Қуръонни Аллоҳга бағишлаш қанчалик тўғри? Ислом.уз ва Муслим.уз сайтларидан ўқиган ва билганларимдан тушунишим бўйича Аллоҳ бизнинг дуоимизга муҳтож эмас, шундайми? Онамга шу ҳақда тушунтирмоқчи бўлдим, лекин аввал сизлардан бу ҳақда аниқ жавоб олай дегандим. Аллоҳга шукр ушбу сайтлар орқали билмаганларимизни, аслида шариатда йўқ нарсаларни ўқиб, билиб бормоқдамиз. Қачонки уйда бирор бидъат ёки шариатда йўқ нарсалар бўлаётганини кўрсам дарров Саволлар бўлимидан жавоб қидириб топиб, онамга ўқитаман, шундан кейин онам ҳам дарров Аллоҳга тавба қилиб, бу ишларни қайта такрорламайдилар. Устозлар онам ҳақларига Дуо қилсангизлар илтимос, чунки кўпинча намоз ўқиётганларида нимани ўқиётганлари эсларидан чиқиб қолади. Ўқилган сураларни Аллоҳга бағишлаш тўғри ёки нотўғрилигини тушунтириб берсангизлар илтимос. Чунки онам ҳам ушбу икки Ислом.уз ва Мусим.уз сайтларбда бериб бориладиган мақола ва савол-жавобларга ишонадилар. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Эришасиз. Нима бўлганда ҳам уйингизда ўша суралар ўқилган ҳисобланади. 2). Бундай дейиш нотўғри. Балки “Аллоҳим бизлардан бунинг қироатини ва эшитганимизни қабул айла, савобларини кўпайтириб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва иймонда ўтган ва қиёматгача иймонда ўтадиган бошқа бандаларинга етказгин” – дейилади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:54 | Савол-жавоблар | 150 | Қуръони карим