Пайпоғига масх тортган имом
Ассалому алайкум! Мусофирман. Имом Шофеъ раҳимаҳуллоҳ мазҳабидан имомликка ўтган кишига эргашиб намоз ўқидик. Намоздан кейин бизни мазҳаб, яъни имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ мазҳабидан бир қанча киши намозни қайта ўқийлик дейишди. “Сабаби имом таҳорат олаётиб пайпоғига масҳ тортади кўрганмиз” дейишди. Шу имомга эргашиб ўқиган намозимиз дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Дуруст эмас. Имомга айтиб кўринглар, сизларни сўзингизни эътибор олса иқтидо қилинглар. Масала айтишга ўтса мутлақо иқтидо қилманглар. Тўрттала мазҳабда ҳам ҳозирги кундаги пайпоқларга масҳ тортиш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг.https://fiqh.uz/maqola/678
25 Май 2022, 22:54 | Савол-жавоблар | 129 | Ақийда