Қийинчилик

Ассалому алайкум! Пайғамбарларимизга ҳам жуда катта синовлар ва қийинчиликлар келган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга буларнинг энг қийинлари келганига қарамай қийинчиликлардан чиқишни ўрганган экан. “Қийинчиликка қийинчилик деб эмас, дардга дард деб эмас, балки ниҳоя деб қараб ниҳоясига интилиш керак” деган экан. Бундай ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мусулмонларда эътиқод қилиниши фарз бўлган бир эътиқод бор. Бу тақдирга рози бўлиш ва яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг тақдиридан деб билишдир. Албатта бу чорасини кўрмаслик ёки даволатмаслик керак дегани эмас. Аксинча савобини умид қилиб, унинг ортида ҳам бир яхшилик бор эканлигини умид қилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:54 | Савол-жавоблар | 160 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar