Динни тан олмаслик

Ассалому алайкум! Бир танишим “мен бирорта динда эмасман фақат Аллоҳга ишонаман тамом” дейди. У Намангандан, ўзбек миллатидан. Мен ҳижобдаман. Унинг фикрича биз инсонлар ҳар куни гуноҳ қиламиз. Ва яна намоз ўқиб, Аллоҳдан гуноҳларимизни кечиришини сўраймиз. “Сени бу ишинг Аллоҳни ўйин қилиш” дейди. “Ё умуман намоз ўқима ёки намозингни ўқиб, умуман гуноҳ қилма”, дейди. Мусулмон бўла туриб ўз динини тан олмаслик бу нима дейилади. “Мен Исо пайғамбарни тан оламан, Инжилни ўқиман, лекин на яҳудийман, на мусулмонман”, дейди. Мен мусулмон эмасман дейиши ва бирорта динни тан олмаслик билан диндан чиқиб қолмаяптими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳни ўйин қилиш эмас, қўлдан келганича ибодат қилиш ҳисобланади. Уни муртад дейилади. Мусулмон эркакка турмушга чиқиши, мабодо ўлса жаноза ўқилиб мусулмонлар қабристонига кўмилиши жоиз эмас. Сиз у билан алоқада бўлманг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:55 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar