Тақдирдан нолиш
Ассалому алайкум! Тақдирдан нолиш, яъни Аллоҳ бир дард ёки мусибат берса “Нега бундай қилдинг?, Нега менга бердинг?”, деб айтса ёки ичида айтиб йиғласа кофир бўладими? Мен дудуқланиб гапираман. Ҳозир ёшим 19да. “Эй Аллоҳим нега мени бундай яратдинг? Мени ҳам бошқалар каби яратсанг бўлмасмиди?”, деб айтардим. Шу каби гапни айтса иймонидан айриладими ёки гуноҳқор бўлиб қолаверадими? Қандай дуони ўқисам тилим дудуқланмайди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлади. Чунки инсонга кирган зирапчасига ҳам савоб бор. Агар сиз сабрингиз учун охиратда оладиган савобни билганингизда эди, бундан баттарига ҳам рози бўлган бўлар эдингиз. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
Ушбу еттита ҳадисни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор.
Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:58 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар