Йиртиқ кийим

Ассалому алайкум! Кўз тегмасин жудаям яхши яшаймиз Аллоҳга шукур. Отам кийимларни йиртилгунича киядилар. Бу қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бой бўлса унчаликка бормаслик керак. Бой бўлатуриб саҳобалардек қўлида ҳеч нарса олиб қолмайдиган инсон бўлса жоиз. Ҳам бор, ҳам ўзгага бермай йиртилгунча кийиш Аллоҳга маҳбуб эмас. عن عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده قال قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  إن الله يحب أن يرى أثر نعمته على عبده وفي الباب عن أبي الأحوص عن أبيه وعمران بن حصين وابن مسعود قال أبو عيسى هذا حديث حسن Амр ибн Шуъайб отасидан у бобосидан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ таоло бандасида берган неъматининг асарини кўришни яхши кўради” дедилар.
Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:59 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar