Дарвишона ҳақида

Ассалому алайкум! Биз томонларда баҳорда дарвишона деган маросим бор, лекин шариатимизда йўқ. Маҳалламиз оқсоқолларига тушунтира олмаяпман. Бир масала, жонлиқ сўйишади. Шу қўйни қассоб келиб сўяди ва тортиб, бозор нархидан 2 ёки 3 минг арзон ҳисоблаб сотади. Масалан, 40.000 бўлса сизларга 38.000 деб пул олади. Шу қилиши жоизми? Жонлиқни эҳсон деб сўйса, сотиб бўлмайдику. Егизиш ёки тарқатиш керак деб эшитганман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда қурбонлик кунларидан бошқа кунларда қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйиш деган нарса мутлақо йўқ. Нархи арзон тушади деб зиёфатга гўшт сотиб олиш ўрнига қўй сўйиб гўштини едирса жоиз. Валлоҳу аълам!
https://savollar.islom.uz/s/1657 
https://savollar.islom.uz/s/2837 

25 Май 2022, 23:00 | Савол-жавоблар | 173 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar