Жума намозида биров йиқилиб тушса

Ассалому алайкум! Жума намозида ёнидаги одам йиқилиб тушса, ёрдам берадими ёки намозни ўқийверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Йиқилган киши жароҳат олмайдиган даражада бўлса, ёрдам бермай намозни давом эттираверади. Кўкраги қибладан бурилмай ёнидаги йиқилаётган одамни ушлаб қолишда намоз бузилмайди. Бирор оғиз гап ҳам гапирмаслик керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:01 | Савол-жавоблар | 141 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar