Одам вафот қилган хонадаги овқатларни ташлаб бориш
Ассалому алайкум! Маҳалламизда бир инсон вафот этган эдилар (Аллоҳ раҳмат қилсин). Ундан сўнг Мавлуд қилишга жазм этиб бир отинойи чақиришди. Отинойи Мавлуд қилаётган вақтда жонлари узилди (Аллоҳ раҳмат қилсин). Бу ҳодиса дастурхон атрофида содир бўлди. Маҳалламизнинг отинойиси эса дастурхон атрофидаги барча нозу-неъматларни ташлаб юбориш керак депти. Мавлуд қилаётган оила эса диндан у қадар хабари бўлмаганлиги учун 3 стол таомни ташлаб юборишипти. Ахир шунча таомга нечта оилани қорни тўяди. Умуман олиб қараганда Мавлуд қилган оила ҳам ночор оила. Бу иш “нотўғри бўлган” десак отинойи “йўқ тўғри” деяпти. Шунга изоҳ берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Отинойи ўшанча таомни исроф қилиш деган ҳаром амалнинг гуноҳини зиммасига юклаб олибди. Ташлашдан олдин сўраганингизда жавобини айтиб берар эдик. Дин соҳаси улар учун тарихчига физика дарси бегона каби диний илмлар мутлақо бехабарлар. Айни ўшалар учун қуйидаги ҳадис айтилган. عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:04 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар