Ҳамма диннинг худоси биттами?

Ассалому алайкум! Бир куни дўстларим ҳамма динга сиғинувчиларнинг худоси битта деб айтишди. Уларнинг фикрича христиан, Ислом, будда ва бошқа динларнинг худоси битта, яъни ҳаммамизнинг худомиз битта дейишди. Мен уларга қўшилмадим. Ҳамма диннинг худоси ҳар хил дедим. Қайси биримизнинг фикримиз тўғри? Олдиндан жавобингиз учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бутун борлиқни яратган Зот Яккаю ёлғиз Аллоҳ таолодир. Улар ҳам буни тан олишади. Аммо ибодат қилишга келганида Аллоҳни норози қилиб, ғазабини келтириб мусулмонлардан бошқа барчаси Аллоҳнинг ибодатига бошқанинг ибодатини шерик қилади ва бу билан ширк келтиришади. Аллоҳ таоло эса Ўзига ширк келтирганларни мағфират қилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:12 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar