Ўйинчоқ ўйнаганда зарик(шешпеш)дан фойдаланиш ҳукми қандай?
Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Имом ал-Бухорийни "Ал-адаб ал муфрад" китобига берган шарҳларида, қуйидагилар ёзилган: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Унга ҳовлисида турадиган аҳли байтидан баъзиларининг нарди борлиги хабари етди. Шунда у уларга одам юбориб: "Агар у(нард)ни ҳовлимдан чиқариб ташламасангиз, ўзингизни чиқариб ташлайман", деди ва бу ишларни инкор қилди". Шарҳ: Нардни ўйнаш у ёқда турсин, уни ўйнайдиган тахтаси, доналари ва тошларини ҳам уйда сақлаш мумкин эмас экан. Юқорида келтирилган ривоятдан келиб чиқиб зарик тош ишлатиладиган ўйинлар, хусусан "Монополия"ни ўйнаш, сотиш ёки ишлаб чиқариш мумкин эмас бўлиб қоляпти. Илтимос шунга шарҳ бериб юборинглар. Аллоҳ илмиларни зиёда қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло махлуқотларни Холиқи ва Розиқидир. Уларга нима фойда ва нима зарарлигини жуда яхши билувчи Зотдир. Шунга биноан бандаларига фойдали нарсаларни ҳалол қилган зарарли нарсаларни ҳаром қилган. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида: وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَآئِثَ 157... покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган – деб марҳамат қилган.
Қуръонда ҳалол ёки ҳаромлиги баён қилмаганларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали ҳадисларда баён қилган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳийни нутқ қилувчи эдилар. Аллоҳ таоло “Нажм” сурасида: وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَى 3. У ҳаводан нутқ қилмас. إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى4. У (Қуръон) юбориладиган ваҳийдан ўзга нарса эмас – деб марҳамат қилган. Яъни сизнинг адашмаган ва йўлдан озмаган соҳибингиз Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг номидан гапирганида ҳаводан олиб гапирмайди. Қуръон ва ҳадисда ҳукми келмаган нарсаларни эса ҳар бир замон уламолари Қуръон ва ҳадисда ҳукми келганларга қиёс қилиб уларнинг ҳукмини баён қилиб беришади.
Ҳар бир инсон ўзи қилаётган иши ёки касбининг илмини билиши шарт. Уни жоииз ёки ножоиз, ҳалол ёки ҳаромлигини ва фойда ёки зарарини билиши шарт. Чунки уни арзимас деб билган нарсаси келгусида бўладиган улкан фасодларга сабаб бўлиши ёки улкан савобга сабаб бўлиши мумкин. Масалан бир инсон ўқитувчиликка лойиқ бўлмасдан туриб ўқтувчилик қилса ундан етишиб чиққан ўқувчилар келажакда қандай савобли ишларга қўл урса уларнинг савоблари мислича ўқитувчисига ҳам савоб боради. Аммо ёмон ишларга қўл уриб, жиноятларга сабаб бўлса, нопок ишларга сабаб бўлса, фасод ишларнинг тарқалишига сабаб бўлса уларнинг гуноҳларининг мисличаси ўқитувчисига ҳам бўлади. Шу каби ўйинчоқлар ҳам болаларнинг тарбиясида энг муҳим омил ҳисобланади. Унинг ҳам шариатга мувофиқлари ва мувофиқ бўлмаганлари бор. Болани тарбиясига ижобий ва салбий таъсир қиладиганлари бор. Ўйинчоқ ишлаб чиқарувчилар касби моддий манфаат келтиришдан ташқари келгусида нималарга сабабчи бўлишини ҳам эътиборга олишлари шарт. Чунки у болани яхши фикрлаш, эзгу ишларга ундашга сбаб бўлиши мумкин ёки акс, келажакда қиморбоз, худбин, жиноятчи, тажовузкор бўлишига сабабчи ҳам бўлиши мумкин. Сиз айтган ўйин шариатда ҳаром қилинган нарда билан бир хил экан. Ҳукми ҳам ўша нарданинг ҳукмида бўлади. Ўйинчоқ ишлаб чиқарувчилар фақат фойданигина кўзламай болани салбий томонга бошловчи ўйинлар муқобилига эзгуликка бошловчи ўйинчоқлар ишлаб чиқариш ҳақида фикр юритишлари шарт. Бу ғояга қарши ғоя билан курашиш деб номланади. Бу иш ўрни келса мубоҳ, ўрни келганда эса вожиб ҳам бўлади. Тўғри тарбияга бошловчи ўйинчоқларни ишлаб чиқарганлар фойдадан ташқари улкан савобларга ҳам эга бўлишади. Ибодат қилишган ҳисобланади, чунки ўйинчоқ болаларнинг ажралмас бир қисми ҳисобланади. Фкқаҳоларимиз ҳадислардан аёлларга хос ўйинчоқлар, ўғил болаларга хос шйинчоқлар бўлиши ҳақида фиқҳий ктиобларда алоҳида боблар ажратишган. عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ لَعِبَ بِالنَّرْدَشِيرِ فَكَأَنَّمَا صَبَغَ يَدَهُ فِي لَحْمِ خِنْزِيرٍ وَدَمِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нардашир ўйнаса, худди қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлади», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бундан чўчқанинг гўшти ва қони қанчалик ҳаром бўлса, нард ўйнаш ҳам шунчалик ҳаром экани келиб чиқади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:11 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳалол ва ҳаром