Маст одам жамоатда

Ассалому алайкум! Пешин намозига чиқдим. Олд қатордан жой олдим. Бирдан ароқ ҳиди келди. Менда 3 ёки 4 киши нарида бир одам спиртли ичимлик истеъмол қилган экан. Имомдан узоқроқда бўлганим сабабли ёнимдаги ёши улуғ инсонга айтиб, имомга етказишини илтимос қилдим. У эса қўявер деди. У ерда жаноза ҳам бор эди. Бир ҳадисда агар 1 кишини таҳорати бўлмаса ҳам жаноза 7 осмонга кўтарилмайди деб эшитгандим. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намозни ўқийвериш керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:13 | Савол-жавоблар | 142 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar