Метаболизм тезлиги юзасидан рўза тутмаслик

Ассалому алайкум! Менда кичиклигимдан организмда моддалар алмашинуви тез. Шу сабабли тез оч қоламан ва бир-икки кун вақтида овқатланмасам қаттиқ вазн йуқотишни бошлайман. Болалигимдан рўза тутиш ниятим бўлган, ҳатто онамдан яшириб ҳам тутмоқчи бўлганман. Шифокорлар фикрича моддалар алмашинуви ёш ўтган сайин секинлашар экан ва ана шунда рўза тута олишим мумкин. Аммо ҳозир соғ-саломат бўлиб туриб, фақатгина соғлигимга зарар етиши мумкинлиги учунгина рўза тутмасам бу узрлими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тутиб кўринг, агар зарар қилса очиб юбораверасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:15 | Савол-жавоблар | 148 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar