Туғриқдан кейин аёл кишини покланиши

Ассалому алайкум! Аёл киши тўғруқдан кейин чақалоқдек пок, бутун гуноҳлари тўкилиб кетади деган гапни кўп эшитганман. Шу ростми ёки ёлғонми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Гуноҳни қилиб-қилиб фарзанд кўриши билан барча гунолардан пок бўлади деган гап йўқ. Бирор оят ёки ҳадисда ундай пок бўлиши келмаган. Ҳар бир гуноҳ учун тавба қилиши шарт. Қазо намоз ва рўзалари бўлса ҳаммасини адо қилиши шарт. Бизнинг динимизда насоролар каби Аллоҳ кечиришидан бошқа бирор иш туфайли гуноҳи ювилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:15 | Савол-жавоблар | 145 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar