Бачадон оғзини тикиб қўйиш

Ассалому алайкум! https://savollar.islom.uz/s/60155 - ушбу жойда "Шаръий заруратсиз бутунлай туғмайдиган қилиб бачадон оғзини тикиб қўйиш шаръан жоиз эмас" деган жавобни ўқидим. "Шаръий заруратсиз" - деганда нимани тушуниш мумкин? Агар "шаръий зарурат" бўлганда-чи, бачадон оғзини тикиб қўйишга рухсат берилганми? Агар, умуман рухсат йўқ бўлса, бачадон оғзини тиктириб қўйганлар нима қилиши керак, ҳукми нима бўлади (чунки яқин опам шундай қилиб қўйганлар)?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Рухсат берилмаган. Бачадонда зарарли ўсимталар бўлиб олиб ташлашга мажбур бўладиган ҳолатлар ва яна мутахассис, бировни масаласида хиёнат қилмайдиган моҳир дўхтирларнинг хулосаси каби бўлса ва тикишга эҳтиёж тушса тикиши мумкин. Ундан бошқа ҳолатда рухсат йўқ. Ткикб қўйилган бўлса, тавба қилсин ва истиғфорда давомли бўлсин. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади :  لَّعَنَهُ اللّهُ وَقَالَ لَأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيبًا مَّفْرُوضًا۝
 وَلأُضِلَّنَّهُمْ وَلأُمَنِّيَنَّهُمْ وَلآمُرَنَّهُمْ فَلَيُبَتِّكُنَّ آذَانَ الأَنْعَامِ وَلآمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللّهِ وَمَن يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِّن دُونِ اللّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُّبِينًا
۝ 118. Аллоҳ уни лаънатлади. (У эса) деди: «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани олажакман.
119. Ва уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиён кўрибди. 
عَنْ عَلْقَمَةَ، عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: لَعَنَ اللهُ الْوَاشِمَاتِ، وَالْمُوتَشِمَاتِ، وَالْمُتَنَمِّصَاتِ، وَالْمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ الْمُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ. فَبَلَغَ ذَلِكَ امْرَأَةً مِنْ بَنِي أَسَدٍ يُقَالُ لَهَا أُمُّ يَعْقُوبَ، فَجَاءَتْ فَقَالَتْ: إِنَّهُ بَلَغَنِي أَنَّكَ لَعَنْتَ كَيْتَ وَكَيْتَ. فَقَالَ: وَمَا لِي لَا أَلْعَنُ مَنْ لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمَنْ هُوَ فِي كِتَابِ اللهِ. فَقَالَتْ: لَقَدْ قَرَأْتُ مَا بَيْنَ اللَّوْحَيْنِ فَمَا وَجَدْتُ فِيهِ مَا تَقُولُ. قَالَ: لَئِنْ كُنْتِ قَرَأْتِيهِ لَقَدْ وَجَدْتِيهِ، أَمَا قَرَأْتِ  وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا قَالَتْ: بَلَى. قَالَ: فَإِنَّهُ قَدْ نَهَى عَنْهُ. قَالَتْ: فَإِنِّي أَرَى أَهْلَكَ يَفْعَلُونَهُ. قَالَ: فَاذْهَبِي فَانْظُرِي. فَذَهَبَتْ فَنَظَرَتْ فَلَمْ تَرَ مِنْ حَاجَتِهَا شَيْئًا، فَقَالَ: لَوْ كَانَتْ كَذَلِكَ مَا جَامَعَتْنَا  Алқамадан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ: «Вашм* қилувчи, вашм қилдирувчи, қош тердирувчи ва ҳусн учун тишининг орасини очдирувчи аёлларни – Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчиларни Аллоҳ лаънатласин!» деди. Бу Бану Асадлик Умму Яъқуб деган аёлга етиб борибди. У келиб: «Сен фалон фалондайларни лаънатлабсанми?!» деди. «Нега энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган ҳамда Аллоҳнинг Китобида бўлганларни лаънатламас эканман?!» деди. У: «Мен икки муқова орасини ўқиб чиққанман, унда сен айтган нарсани кўрмаганман», деди. (Абдуллоҳ) «Агар уни ўқиган бўлганингда, кўрган бўлардинг. Ахир «Расул сизларга нимани берса, олинглар. Нимадан қайтарса, қайтинглар»ни ўқимаганмисан?» деди. У: «Ҳа (ўқиганман)», деди. «У зот ўшандан қайтарганлар», деди. У: «Ўйлайманки, ўзингнинг аҳлу аёлинг ҳам шундай қилса керак», деди. (Абдуллоҳ) «Бориб, кўр», деди. У бориб, қаради, лекин излаган нарсасини кўрмади. Шунда (Абдуллоҳ): «Агар шундай бўлганида, биз билан жам бўлмаган бўларди», деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar