Турли мавзу

Ассалому алайкум! Биз оилада икки фарзандмиз ман ва укам Алхамдулиллах ибодатда собит бўлишга харакат қиламиз укам билан, лекин дадам билан онам умуман бошқа дунё сабрсиз дину-диёнатини унутган одамлар, бизни ўришаверишади доим кир қидираверишади айниқса онам ман институтда ўқийман хам 2 жойда ишлайман укам ишлайди укам 20 ёш ман 22 ёшман, укам жудда яхши бола, ёмон йўлда юрмайди Аллоҳ ни таниган тақводор йигит, лекин бизни онамиз ёмон кўради қийнайверади оддий муоммони хам катта қилади сабрсиз тинмай қарғайди бизни жонимиздан туйдирди тўғрисини айтганда хамма аламини биздан олади қанча яхши гапирсак шунча бизни езади, уйга хам келгимиз келмай қоляпди охирги пайтлар умуман онамизга нисбатан меҳримиз қолмади Аллоҳ кечирсин тезроқ ўлиб кетсайди деган хаёл хам келяпди тинмай бошқаларни боласи боқяпди деб бизни жуддаям ёмон қийнаяпди топган пулимизни хаммасини олволади умуман уйга ишлатмайди ўзи учун ишлатади майли розимиз лекин биздан янада кўпроқни талаб қиляпди харом ишларни қилишга ундаяпди, ва биз хечқачон қилмаймиз ундай ишларни, пулимиз кам бўлса бизни оч қолдиради овқат йегиздирмайди, уйга киритмайди қарғаб ташлайди бизни, рози емасман икки дунё деб шунақа оналар хам бўлади ўртақларимизни оналарига кичиклигимиздан хавас қилиб катта бўлдик ўгай емас ўз туққан онамиз аҳир айбиз туғилганимизми шу холатда айтаётган қарғиши ўтадими? Дилимизни жуддаям оғрида тинч кунимиз йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ноўрин айтилган қарғишлар зарар қилмайди. Улар нима қилишса ҳам сизлар ўз фарзандлик бурчларингизни адо этаверинглар. Бу синов-имтиҳон, сабр қилиб имтиҳондан яхши ўтсангиз ажр-мукофоти мислсиз бўлади. Уларни шариатга хилоф бўлган буйруқларига норози бўлинглар. Модомики шариатга хилоф ишга буюришмаса итоат қилинглар. Аллоҳ нусрат берсин. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar