Ёзувли жойномозлар
Ассалому алайкум! Устозлар, минг бора узур сизларни безовта қилган бўлсам. Ҳозир жуда кўп телеграм группаларда учратаяпмиз ҳар хил ёзувлар ёзилган жойномозлар чиқиб қолган. Масалан “жаннатим онам, яқин инсоним учун, Аллоҳнинг паноҳида бўлинг дадажоним” каби сўзлар, исмлар ёзилган. Бу жойномозларда номоз ўқиса одамни ибодатда чалғитмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ва расулининг исм сифатларидан бирортаси зикр қилинган бўлса жоиз эмас. Ҳар хил нақшлар бўадиган бўлса асли жоиз, кимларнидир чалғитса бошқасида ўқисин. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى فِي خَمِيصَةٍ لَهَا أَعْلَامٌ فَقَالَ: شَغَلَتْنِي أَعْلَامُ هَذِهِ اذْهَبُوا بِهَا إِلَى أَبِي جَهْمٍ وَأْتُونِي بِأَنْبِجَانِيَّتِهِ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам белгилари бор хомийсада намоз ўқидилар ва:
«Бунинг белгилари мени машғул қилиб қўйди. Уни Абу Жаҳмга олиб бориб беринглар ва менга унинг анбижониясини олиб келинглар», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Хомийса» – рангдор, белгилари бор, ёпинчиққа ўхшаш кийим.
Абу Жаҳм розияллоҳу анҳу машҳур саҳобийлардан бўлиб, Омир ибн Ҳузайфа ал-Қурашийдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хомийсани у киши ҳадя қилган эдилар.
«Анбижония» – бир хил рангдаги қалин, ёпинчиққа ўхшаш кийим.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Биров берган ҳадяни олиш ва унда намоз ўқиш жоизлиги.
2. Жойнамоз турли рангли, нақшли ва аломатли бўлса, намоз вақтида намозхонни машғул қилиб қўйиши. Бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан содир бўлганидан кейин бошқалар ҳақида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.
3. Биров берган ҳадяни, агар у хафа бўлмаслиги аниқ бўлса, ўзига қайтариб юбориб, ўрнига бош¬қасини сўраш мумкинлиги.
4. Жойнамоз бир хил рангда, содда бўлиши кераклиги. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 23:20 | Савол-жавоблар | 133 | Администратор