Идда ўтирмасдан бошқага никоҳланса

Ассалому алайкум! Аёл биринчи турмушидан ажрашган бўлса лекин идда ўтирмасдан бошқага никохланган бўлсаю, идда ўтириш кераглигини никохланиб бўлганидан кейин билса бунинг хукми қандай бўлади? Бундай холда аёл нима қилиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биринчи эрининг иддасини тугатиши керак. Кейин қайтадан иккинчи эрига никоҳ ўқитиши шарт. Иккинчи эр учун идда ўтирмайди. Яъни бир ҳайз кўрганидан кейин иккинчи эрга теккан бўлса яна икки ҳайз кўриб поклангунча идда ўтириш шарт. Кейин иккинчи эрига ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:29 | Савол-жавоблар | 147 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar