Амаллари хабата бўлган одамнинг ибодатлари

Ассалому алайкум! Амаллари хабата бўлган одам, хабата бўлган барча фарз ибодатларини қайта қилиб чиқадими? Худди қазо намоз ва рўза ибодатлари каби? Ёки бундай тушунча йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввало инсон ўзини қилган амалига “амалим ҳабата бўлди” деб баҳо бермаслик керак. Чунки шариатимизда куфр лозим бўлиши ва куфрни ўзига лозим тутиш деган нарса бор. Масалан бир одам билмасдан куфр сўзини айтди. Китобларда “бу сўздан куфр лозим бўлади” дейилган, лекин бирортасининг оғзидан бу каби сўз чиқса ўша заҳоти унга кофир бўлдинг деб ҳукм чиқарилмайди. Аввало у сўзни айтган инсонга бу каби сўзлар куфр ҳисобланади – дейилади. Агар у инсон мен буни билмас эканман тавба қилдим деса уни кофирга ҳукм қилинмайди. Агар ўша гапида туриб олиб нима бўлибди, бўлса бўлар, мен шу гапимдан қайтмайман деса кейин уни куфрга ҳукм қилинади. Ўша маҳкам туриб олишни куфрни ўзига лозим тутиб олиш дейилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:24 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar