Пишмаган мевани савдо қилиш

Ассалому алайкум! Ҳали етилмаган, пишмаган махсулот устидан савдо қилиш яъни олдиндан нархлашиб пул бериб қўйиш мумкинми? Савдо хололми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пишишга яқин бўлмаган мевани сотишдан қайтарганлар. وَقَوْلُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَبِيعُوا الثَّمَرَةَ حَتَّى يَبْدُوَ صَلَاحُهَا». فَلَمْ يَحْظُرِ الْبَيْعَ بَعْدَ الصَّلَاحِ عَلَى أَحَدٍ وَلَمْ يَخُصَّ مَنْ وَجَبَ عَلَيْهِ الزَّكَاةُ مِمَّنْ لَمْ تَجِبْ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Пиша бошлагани кўринмагунча мевани сотманг», деганлар. Демак, у зот пиша бошлагани кўрингандан кейин сотишни бирон кишига тақиқламадилар. Зиммасига закот вожиб бўлган кишини вожиб бўлмаган кишидан хослаб ажратмадилар. عَبْدُ اللهِ بْنُ دِينَارٍ: سَمِعْتُ ابْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ الثَّمَرَةِ حَتَّى يَبْدُوَ صَلَاحُهَا. وَكَانَ إِذَا سُئِلَ عَنْ صَلَاحِهَا قَالَ: حَتَّى تَذْهَبَ عَاهَتُهُ Абдуллоҳ ибн Динор хабар қилади:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меванинг пиша бошлагани кўринмагунча сотишдан қайтардилар», деганини эшитганман. Унинг «пиша бошлаш» нималиги ҳақида сўралса: «Талафот етиш (эҳтимоли) кетгунича», дер эди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:24 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar