Тонггача ишлаб бомдоддан кейин ухласам

Ассалом алейкум! Азиз устозлар, мен мактабда ўқитувчиман ёшим 24да. Аллоҳга шукур ҳар жума иш куним бўлмаганлиги учун жума намозига бораман. Аммо афсуски 5 вақт намозни тўкис адо этаман дея олмайман. Асосий иш вақтим куннинг иккинчи ярмида ва шу сабаб қазо намозларини ўқийман. Бу ишим қанчалик тўғри? Агар кечаси билан китоб ўқиб, ёзув ишларимни тонгга қадар қилиб бомдод намозидан кейин бир пас дам олсам шу жоизми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қуёш чиққач ухлашингиз жоиз. Намозни қазо қилманг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:24 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar