Етказиб бериш ҳизмати
Ассалому алайкум! Мен ҳозирда етказиб бериш ҳизматида ишлаяпман. Бир мижозга овқат олиб борсак, жойига қараб ўзимиз етказиб берганимизга пул оламиз мисол унинг счоти 60 000 бўлса 10 000 сўм етказиб беришга олсак 70 000 бўлади. Саволим шундан иборатки мижозга олиб борсак баъзилар ҳисобни сўрайди баъзилар керак эмас дейди, шунда мен умумийсини айтиб пул олавераман сўраса счотини бераман. Тушунтир деса тушунтириб ҳам бераман. Кўпчилик сўрамайди счотимми бер деб. Эътироз ҳам билдиришмайди счот сўрамаганлари яъни неч пул бўлди дейишса мен ҳам умумийси 70 000 бўлди деб пулни оламан. Шундай ишлаш тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Асосийси хизмат ҳақингиздан ортиғини олмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 23:50 | Савол-жавоблар | 132 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Асосийси хизмат ҳақингиздан ортиғини олмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 23:50 | Савол-жавоблар | 132 | Молия ва тижорат